
Oxunov ma'rufjon Nosirovich
Direktor
Aloqa
Telefon raqam
+998903057609Telegram
http://t.me/Ma'rufjon_2111Ish vaqti
Dushanba-Shanba
Biografiya
М. Охунов кўп йиллик тажрибага эга илғор педагог ва раҳбар сифатида замонавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда санъатнинг турли йўналишларини тарғиб этиб, ёш авлодни баркамол вояга етказиш борасида самарали меҳнат қилиб келади.
М. Охунов раҳбарлик даврида мактаб ўқувчилари турли халқаро, Республика миқёсидаги кўрик-танлов ва фестивалларда муносиб иштирок этиб, кўплаб фахрли ўринларга сазовор бўлдилар.
Жумладан; 2018 йил 19-24-апрель кунлари Озарбайжон Республикасининг Боку шахрида “Академик ижро” йўналиши бўйича бўлиб ўтган кўрик-танловда мактабнинг торли чолғу синфи ўқувчиси Зайлиддинов Мирхожиддин қатнашиб, фаҳрли III-ўринни эгаллади ва махсус Диплом, сертификат билан тақдирланди.
2018 йили Андижон шаҳар Т.Содиқов номидаги 7-сонли мусиқа иқтисослаштирилган мактаб - интернатида Ф. Н. Василев номидаги халқ чолғулари ёш созандалар танловида мактабимизнинг қашқар рубоб синфи ўқувчиси Хамдамов Шахбозбек қатнашиб, фаҳрли I-даражали диплом билан тақдирланди.
2018 йил “Art Way” ёшлар театр студияси томонидан Республика ва халқаро лауреатлар иштирокида ўтказилган “Истеъдодли юлдузлар” фестивалида мактабнинг “Анъанавий хонандалиги” бўлими ўқувчиси Адхамов Ахмаджон фаол иштирок этиб, II-ўринни қўлга киритди ва махсус диплом билан тақдирланди.
2018 йил санъат йўналишлари бўйича ўтказилаётган Республика танловининг вилоят босқичида “Театр санъати” йўналиши, “Драма театр актёрлиги” номинацияси бўйича мактабнинг театр синфи ўқувчиси Муқимова Сарвинозхон фахрли I-даражали диплом билан тақдирланди.
