Farg'ona viloyati 20-son BMSM
Tursunov Lazizbek Narimonjon o'g'li

Tursunov Lazizbek Narimonjon o'g'li

O'quv-marifiy ishlar bo'yicha direktor o'rinbosari

Aloqa

Biografiya

Турсунов Лазизбек Наримонжон ўғли 1991-йил 4-октябрда Учкўприк тумани Турғоқ кишлоғида туғилган.

Маълумоти  олий. Турсунов Лазизбек Наримон ўғли Кукон Давлат педагогика институтининг тасвирий санъат ва мухандислик графикаси йўналишини 2016 йилда тамомлаган.

Турсунов Лазизбек педагогик фаолиятини 2009 йил Учкўприк туманидаги 20-болалар мусиқа ва санъат мактабида тасвирий санъат ўқитувчиси бўлиб иш бошлаган. 2012-йилдан бугунги кунгача мазкур бўлимнинг бўлим бошлиғи сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Турсунов Лазизбек ўзининг мехнатсеварлиги, талабчанлиги, касбига бўлган мехр-мухаббати, изланувчанлиги билан ўқитувчилар, хамкасблари ва ота-оналар уртасида юксак обрў қозонган.

Ўз устида тинимсиз ишлаб дунёқараши ва касб махоратини ошириб боради. Мехнат фаолияти давомида ўқитишнинг интерфаол усулларини қўллаш буйича кўплаб ташаббуслар билан чикқан.

Турсунов Лазизбек ўқувчилар билим самарадорлигини ошириш сохасида самарали фаолият курсатиб келмокда.

Лазизбек хайкалтарош ва рассом. У 2010 йилдан бери хунармадлар ва фермерлар ўртасида анъанавий тарзда ўтказилиб келаётган “Ташаббус” кўрик-танловларида фаол қатнашиб юқори ўринларни эгаллаб келмоқда.

Ўкувчилар билан олиб бориладиган машғулотларни таъсирчанлигини ошириш, болаларнинг бўш вактларини мазмунли ташкил этишда ўзининг мехнатсеварлиги билан алохида ажралиб туради.

Унинг синфида ўқиётган ўқувчилар мактаб тадбирларида хамда туман, вилоят ва Республика миқёсидаги кўргазмаларда хам фахрли ўринлар билан фаол иштирок этиб келишмоқда.

Турсунов Лазизбек билимли, талабчан ва ташаббускор ходим сифатида ёш педагоглар орасида ўз ўрнига эга. Лазизбек хар бир берилган топшириқларни аъло даражада бажариб келади ва бундан буёғига хам ишончимизни оқлашига ишонаман.

У 2019-йилдан буён мактабнинг ўқув-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.